27 Июл 2022 йил 344

Бухоролик шахс шўрдонак маҳсулотини олиб келишни ваъда қилиб, алдаб кетди

Денов туманида 2022 йил 7 июль куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимининг хабарига кўра, шу туманда яшовчи, С.Саттор (исм шарифлар ўзгартирилган) 2022 йилнинг 9 июнь кунида Ўзбекистон Республикаси ИИВга мурожаат қилиб, унда, 2020 йил июнь ойида, таниши, Бухоро вилоятида яшовчи, К.Камрон Бухоро вилоятидан шўрдонак маҳсулотини олиб келиб беришини айтиб, 100.000.000 (юз миллион) сўм пулларни олиб, шундан 20.000.000 (йигирма миллион) сўм пулларни қайтариб, қолган 80.000.000 (саксон миллион) сўмини ўзлаштириб кетганлигини билдирган. Бундан ташқари, 2020 йил май ойида, Денов туманида яшовчи, Р.Рустамга ҳам Бухоро вилоятидан шўрдонак маҳсулотини олиб келиб беришини айтиб, ундан 5000 (беш минг) АҚШ долларини олиб, ушбу пулларни ўзлаштириб кетганлиги аниқланган. 7 июль куни К.Камронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech