22 Июл 2024 йил 497

Бугун Сурхондарё вилояти ИИБ мажлислар залида Ички ишлар Академияси курсантлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳамда вилояти ИИБ бошлиғининг тегишли буйруқлари талабларига асосан,  Академиянинг кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган 1-курс курсантлари ўқув-танишув амалиёти бўйича якуний синов имтиҳонларини топширишди.

Шундан сўнг, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Ш.Шадиев, ИИВ Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқ кафедраси доценти подполковник Л.З.Турдиев ҳамда вилояти ИИБ соҳавий хизмат раҳбарлари ва ходимлари иштирок этган ушбу учрашувда, Ички ишлар Академияси  44-нафар курсантининг ўқув-танишув амалиёти давомидаги, ўз вазифасини тўла адо этганликлари, юклатилган вазифаларни вақтида бажарганликлари, соҳавий хизмати бўйича бўлиб ўтган тадбирлардаги фаолликлари атрофлича муҳокама қилинди.

  Учрашув сўнгида, вилоят ИИО ўтказган ўқув-амалиёти давомида, Ички ишлар Академияси томонидан берилган вазифаларни намунали даражада бажарган, ўзини ижобий томондан намоён этиб, белгиланган кун тартиби ва бириктирилган устоз-мураббийларнинг ишончига сазовор бўлиб, амалиёт раҳбари томонидан ўзига юклатилган хизмат вазифаларини ўз вақтида ҳамда виждонан бажариб, намунали ҳулқ-атвори билан тенгдошларига намуна бўлган бир қатор курсантлар вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Text to speech