25 Октябр 2025 йил 183

Бугун мамлакатимизда Ички ишлар органлари ходимлари куни нишонланмоқда.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ИИБ Шимолий минтақавий ҳудуд Денов тумани ИИБда ташкил этилган байрам тадбирида Денов туман ҳокими Илхом Аброров иштирок этиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тизим ходимлари ва фахрийларига байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Қутловда ички ишлар тизимини халқчил ва самарали тузилмага айлантириш борасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталик муҳитини мустаҳкамлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам замин яратилгани таъкидланди.

Денов тумани ҳокимлиги томонидан Ички ишлар органларида хизмат қилувчи, тинчлик ва хавфсизлик йўлидаги шарафли ва масъулиятли хизматида самарали натижаларга эришган бир гуруҳ ходимлар эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.

Text to speech