30 Июн 2020 йил 620

Бугун 3- сектор раҳбарлари иштирокида видео селектор тарзидаги ўқув семинари ташкил этилди

Жорий йилнинг 30 июнь куни Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармасида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирининг 2020 йил 15 июнь кунидаги 38-сонли, 20 июнь кунидаги 40-сонли йиғилиш қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 3 сектор раҳбарлари билан 4 та комплекс лойиҳаларини ишлаб чиқиш, карантин чекловларига қараб, фаолият кўрсатмай турган тадбиркорлик субъектлари, корхона ва ташкилотлар фаолиятини қайта тиклаш, йирик корхоналар, бюджет ва қурилиш ташкилотлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари ва ҳунармандларга қўшимча имтиёзлар бериш орқали ишсизлик, камбағалликни қисқартириш ва бошқа бир қатор топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадига қаратилган видео селектор тарзидаги ўқув семинари ташкил этилди.
Ташкил этилган ўқув семинар Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.Исмоилов томонидан олиб борилиб, кун тартибига қўйилган долзарб масалалар юзасидан қисқача тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг, мазкур ўқув семинарда иштирок этаётган Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Р.Пардаев ҳамда масъул мутахассислар томонидан, Сурхондарё вилояти ҳудудидаги 3-сектор раҳбарлари ва ишчи гуруҳи аъзолари олдига қўйилган асосий вазифалар ҳақида тўлиқ тушунчалар берилди.
Семинарда, кам даромадли аҳолини даромади юқори бўлган иш билан таъминлаш, оилавий ва мустақил тадбиркорликни йўлга қўйиш, ишсизлар ва камбағалликни кескин камайтириш, корпоратив тадбиркорликни ташкил этиш, бўш иш ўринларини яратиш ва бошқа бир қатор масалалар бўйича, мутахассис ўз тажрибаси асосида фикр мулоҳазаларини ўртоқлашди.
Видео селектор тарзида ўтказилган ўқув семинарида шаҳар-туман студияларидан қатнашган 3 сектор ҳудуди раҳбарлари ҳамда ишчи гуруҳи аъзолари томонидан берилган савол ва таклифлар ўрганилиб, қўшимча маълумотлар тақдим этилди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech