26 Феврал 2025 йил
979
Бозорларда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш йўлида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Сурхондарё вилояти ҳудудида ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари ва вилоят ветенария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда деҳқон бозорларида кунлик назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида истеъмолга яроқсиз бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини бозор расталаридан олиб ташлаш чоралари кўрилиб, бу борада сотувчилар билан мунтазам равишда профилактик тушунтириш ишлари ўтказилмоқда.