23 Август 2021 йил
727
Бозордаги безорига жиноят иши қўзғатилди
Денов туманида 2021 йил 28 июль куни соат 11.00 да, туманнинг “Лолазор” маҳалласида жойлашган “Халқабод” буюм бозори ҳудудида, туманнинг “Саноатчилик” маҳалласида яшовчи, Х.Сафарали жамоат жойларида юриш туриш қоидаларига амал қилмай ушбу қоидаларни қасддан бузиб, бозорда савдо қилаётган, туманнинг “Буюк келажак” маҳалласида яшовчи, С.Гулчеҳра билан ўзаро тортишуви оқибатида жанжаллашиб, қўли билан дуч келган жойларига ураётганида, уни ажратмоқчи бўлиб келган акаси С.Баҳодирни юзига ва дуч келган жойларига уриб, “енгил” тан жароҳати етказган. Натижада, 11 август куни Х.Сафаралига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати