28 Май 2022 йил 383

Бозорда тегишли ҳужжатларсиз сотилаётган гўшт маҳсулотлари аниқланди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Олтинсой тумани Миршоди деҳқон озиқ-овқат бозорида ўтказилган рейд тадбири давомида, 1979 йилда туғилган Сариосиё туманида яшовчи фуқаро С.Шоирага (исм шариф ўзгартирилган) ветеринария бўлимининг тегишли ҳужжатларисиз олиб келинган 120 кг гўшт маҳсулотлари қонуний тартибда ҳужжатлаштириб олиниб, қонуний тўхтамга келиш мақсадида, лабаратория текширувидан ўтказиш учун Олтинсой туман Лабораториясига топширилди.

Text to speech