16 Октябр 2021 йил 399

Бозорда ўғирланган тақинчоқлар эгасига қайтарилди

Жарқўрғон туманида 2021 йил 21 сентябрь куни, туманнинг “Қўлдовли” маҳалласида яшовчи, Н.Карима туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни туманнинг “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган марказий дехқон бозорида савдо қилиб турган вақтида, 1.500.000 (бир миллион беш юз минг) сўмлик турли бужутерия тақинчоқларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини туманнинг “Сурхон Соҳили” маҳалласида яшовчи, Ҳ.Сурайё содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 4 октябрь куни Ҳ.Сурйёга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech