8 Феврал 2025 йил
512
Бозор ҳудудларида озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда
Сурхондарё вилояти ҳудудида ўта хавфли юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳамда аҳоли ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларидан заҳарланишнинг олдини олиш мақсадида Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ходимлари, вилоят ветенария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда деҳқон бозорларида кунлик назорат тадбирлари олиб борилмоқда. Ўтказилган тадбир давомида истеъмолга яроқсиз деб топилган озиқ-овқат маҳсулотлари бозор расталаридан олиниб тегишли тартибда йўқ қилинмоқда.