17 Декабр 2024 йил 782

Бозор ҳудудларида озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланмоқда

Жорий йилнинг 17 декабр куни Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи, вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда вилоятнинг шаҳар-туман “Марказий деҳқон бозор”ларида “Долзарб 50 кун” тадбири доирасида ветеринария санитария қоидаларига риоя қилиниши юзасидан профилактик текширувлар ва профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тадбир давомида, ветеринария-санитария қоидаларига амал қилмаган фуқароларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, огоҳлантиришлар берилмоқда.

Text to speech