Бозор ҳудудларида истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар назорат-рейд тадбирлари давомида йўқ қилинмоқда
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида, аҳоли орасида санитария эпидемиологик вазиятни яхшилаш, юқумли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш шунингдек, гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг бозор ҳудудларида ҳаридорларга сотилишида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш бўйича назорат ва рейд тадбирлар ўтказилмоқда.
Худди шундай назорат рейд тадбирлари вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган бозорларда ўтказилди.
Ўтказилган назорат-рейд профлактик тадбирлари давомида, 164 кг гўшт, 36 литр сут маҳсулоти, 240 дона тухум ҳамда 36 кг номаълум шароитда тайёрланган озиқ- овқат маҳсулотлари олиниб, белгиланган тартибда йўқ қилинди. Ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилмаган сотувчиларнинг ҳар бирига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жаримага тортилди.