20 Сентябр 2021 йил 438

Бойсунлик мактаб ўқувчиси Термиз шаҳрида ўғирлик жиноятини содир қилди

Термиз шаҳрида 2021 йил 2 сентябрь куни шаҳарнинг “Юлдуз” маҳалласида яшовчи, Э.Акбар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 август куни шаҳарнинг “Саҳоват” маҳалласида жойлашган масжид автотураргоҳида турган ўзига тегишли Нексия русумли автомашинаси ичидан “Redmi 5 plus” русумли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Бундан ташқари шаҳарнинг “Каттабоғ” маҳалласида яшовчи, Р.Жасур ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 август куни шаҳарнинг “Каттабоғ” маҳалласида жойлашган Indenim савдо мажмуаси олдида чўнтагида бўлган “Redmi not 8” русумли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлиб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Бойсун туманида яшовчи, мактаб ўқувчиси, Ф.Ҳавас содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 13 сентябрь куни Ф.Ҳавасга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мактаб ўқувчисининг Ота-онаси қолаверса мактаб ўқитувчисининг беэътиборлиги сабаб бола ўғирлик жиноятини содир этишига сабаб бўлди. Ўз вақтида боланинг тарбияси ва юриш-туришидаги ўзгаришларга эътибор қаратилганида мактаб ўқувчиси жиноят йўлига киришининг олди олинар эди-(ми)!?

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech