2 Октябр 2021 йил
399
Бойсунда ўғирлик жиноятини содир этган қидирувдаги шахс Денов туманида қўлга олинди
Бойсун туманида 2021 йил июнь ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, Денов тумани “Боғиэрам” маҳалласида яшовчи, Д.Омон 20 сентябрь куни Денов туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати