Бойсунда, жиноятни жиловлашда танқидий таҳлилий йиғилиш бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 11 октябрь санасида, Сурхондарё вилояти Бойсун туман хокимлигининг мажлислар залида, тумандаги ИИО Пробация назорат остидагилар томонидан қайта жиноят ва хуқуқбузарлик содир этишини олдини олиш, уларнинг келгуси яшаш ва иш шароитларига мослашиши юзасидан, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлик хизмати бошлиғи подполковник Б.Хидиров, Бойсун туман ИИБ ўринбосари жамоат хавфсизлик бўлими бошлиғи подполковник З.Рахмонов, Бойсун туманидаги “Саримозор” жомий масжиди имоми нойиби Б.Равшанов, Бойсун тумани “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлим бошлиғи С.Жўрақуловалар билан ҳамкорликда йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда сўз олган, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, жамоат хавфсизлик хизмати бошлиғи подполковник Б.Хидиров, Пробация назорати остидагилар томонидан қайта жиноят содир этмаслиги, уларга юртбошимиз томонидан суд-ҳуқуқ ислоҳатларини либераллаштирилганлигига қарамасдан, уларнинг ижтимоий ҳаётга мослашишида ҳамкор ташкилотларнинг амалий ёрдамидан ўзига хулоса чиқармаётганлиги, оила турмуш тарзидаги жиноятлар содир этилиши оқибатида бу турдаги жиноятлар кўпайиб кетганлиги, унинг келиб чиқиш сабаблари бунга имкон бераётган шарт-шароитларни чуқур таҳлил қилиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар танқид қилинди.
Шунингдек, Бойсун тумани “Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш” бўлим бошлиғи С.Жўрақулова, ўз навбатида эрта ажримларнинг кўпайиб кетганлиги, оилада эркак ва аёл ўртасида тушунмовчиликларни барҳам берилишида маҳалланинг ўрни ва ролини кучайтириш лозимлиги, бу каби салбий иллатларнинг сабаб ва омили ишсизлик ва бекорчиликдан келиб чиқаётганлиги таъкидланди.
Тадбирда, Бойсун туманидаги “Саримозор” жомий масжиди имоми нойиби Б.Равшанов йиғилиш давомида сўз олиб, ҳадислардан намуналар ўқиб, назорат остидаги шахсларга биринчи навбатда оила муқаддаслигини, уни қўллаб қувватлаш, ундаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳақида гапириб ўтди.
Бу каби йиғилишларни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад эса назорат остидагиларни юртга садоқат ва ватанпарварлик ҳиссиётларини уйғотиш ва жиноят содир этилишини олдини олишдан иборатдир!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати