Бойсунда ҳайдовчи бошқа бир ҳайдовчининг бошига тош билан уриб тан жароҳати етказди
Бойсун туманида 2021 йил 7 октябрь куни соат 08.30 ларда, туманнинг “Бибиширин” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи, 4-Р автомабиль йўлининг 23 километрида, туманнинг “Хўжабулғон” маҳалласида яшовчи, Х.Олим бошқарувидаги Лабо русумли автоуловини туманнинг “Дарбанд” маҳалласи томонга бошқариб кетаётганида, ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, туманнинг “Тузбозор” маҳалласида яшовчи, С.Одил бошқарувидаги Mersidens-bens русумли юк автоулови билан Х.Олимнинг қувиб ўтишига тўсқинлик қилганлиги сабабли ўзаро тортишиб қолиб, С.Одил ердан қўлига тош олиб, Х.Олимнинг бошига ва қўли билан юз қисмига уриб, “ҳаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 07 октябрь куни С.Одилга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати