24 Декабр 2021 йил
411
Бойсунда безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Бойсун туманида 2021 йил 4 декабр куни соат 12:00 ларда, Шўрчи туманида яшовчи, К.Даврон (исм шарифлар ўзгартирилган), Бойсун туманида жойлашган "Тез тиббий ёрдам" биносининг ёнидаги кўчада, ўзига таниш бўлган Бойсун туманида яшовчи, О.Олим билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан уни қўли билан юзига уриб, тан жароҳати етказган. 13 декабр куни К.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати