1 Октябр 2021 йил
483
Бойсун тумани ички ишлар бўлимида фахрий устозлар рағбатлантирилди
Бойсун туманида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами муносабати билан туман Ички ишлар бўлими ташаббуси билан ички ишлар тизимида фаолият кўрсатган, фахрий устозлар учун байрам тадбири ташкил этилди.
Кўп йиллар юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги учун фидокорона хизмат қилган соҳа устозларига вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари К.Гаффаров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Д.Бобоев эсдалик совғаларни топширди.
Меҳнат фахрийлари бир пиёла чой устида самимий суҳбатлашиб, ўтган даврларини ёдга олишиб, байрамни кўтаринки кайфиятда нишонлашди.