Бойсун тумани Ички ишлар бўлими ходимлари саёҳат уюштиришди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5050-сонли Қарорига асосан, “Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси” талаблари ижросини таъминлаш ҳамда Сурхондарё вилоятида Ички ишлар органлари ходимларининг маънавий дунёқарашини кенгайтириш мақсадида, Бойсун тумани ИИБ ходимлари Термиз шаҳридаги Археология музейидаги қадимий асори атиқа ва ёдгорликларни томоша қилишиб, уларнинг яратилиш тарихи билан яқиндан танишишди.
Шундан сўнг, ички ишлар органлари ходимлари Имом Ат-Термизий зиёратгоҳида бўлишиб, ўтган авлиёлар руҳига тиловатлар ўқишиб, зиёрат қилишди.
Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси талаблари доирасидаги тадбирлар ўтказилиши вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати