5 Апрел 2023 йил 294

Босқинчилик жиноятини содир қилган шахс Тошкент шаҳрида қўлга олинди

Узун туманида 2023 йил январ ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, туманнинг “Ёшлик” маҳалласида яшовчи, Ш.Шоберди (исм шарифлар ўзгартирилган) 25 март куни Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлган вилоят ИИБ Тезкор қидирув хизмати Қидирув ишини ташкил этиш бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушланган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech