26 Август 2022 йил
348
Бошқарма бошлиғи ўринбосари томонидан ўтказилган қабулда фуқароларнинг муаммо ва шикоятлари ўрганилди
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник И.Х.Кетмонов раҳбарлигида Термез шаҳар ички ишлар бошқармасида фуқаролар учун қабул ўтказилди
Мазкур қабулга Термез шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими иш юритувидаги суриштирув ва дастлабки терговга оид муаммо ва шикоятлари мавжуд бўлган фуқаролар таклиф этилди.
Қабул давомида, жами 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг 5 нафарига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, 6 нафар фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан олиб борилаётган суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатлари Тергов бошқармаси томонидан назоратга олинди.
Шунингдек, ҳар бир худуддаги тергов тизимларида мазкур турдаги мурожаатлар бўйича қабуллар ўтказиш белгилаб олинди.