1 Июн 2022 йил 397

Болажонларга завқ ва шавқ улашилди

1-июнь ушбу кун 1925-йил Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган бўлсада, орадан 25 йил ўтиб, яъни 1950-йилдан буён байрам сифатида нишонлаб келинади.
Ушбу 1 июнь - “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан Сурхондарё вилояти ИИБ ташаббуси билан, Ички ишлар органларида самарали хизмат қилиб, хизмат бурчини ўташ даврида ҳалок бўлган ходимларнинг фарзандлари учун Термиз шаҳрининг кўнгил очар жойларига саёҳатлар уйиштирилди.
Дастлаб болажонлар Термиз шахридаги “Ҳайвонот боғи”да бўлиб, у ердаги турли ҳайвонларни завқ билан томоша қилишди.
Кун биринчи ярми давомида, болажонлар кўнгил очар масканлардаги болалар ўйингоҳларида ҳам бўлишди.
Куннинг иккинчи ярмида, вилоят ИИБ биносига йиғилган хизмат вақтида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзоларига вилоят ИИБ бошлиғининг байрам табриги ўқиб эшиттирилиб, болажонларга эсталик совғалари улашилди.
Эртамиз эгалари бўлган, ўсиб камолга етаётган ёш авлодни ҳимоя қилиш замирида ҳаётни, унинг давомийлигини асраб-авайлаш моҳияти ётади.
Улар тўғрисидаги ҳар қандай ғамхўрлик эса юрт равнақи учун қўйилаётган мустаҳкам пойдевор демакдир.

Text to speech