14 Май 2021 йил 604

Боланинг бегонаси бўлмайди

Жорий йилнинг 12 май куни туманнинг “Бойбулоқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган 37-сонли умум таълим мактабида вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони командири, вилоят Халқ таълим бошқармаси мудираси, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи, туман Ички ишлар бўлими Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими профилактика инспектори, Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикасини ташкил этиш гуруҳи катта инспектори, туман Халқ таълими бўлими мудири ҳамда маҳалла раислари иштирокида 2021 йил 29-30 апрель ва 3-4 май кунлари вояга етмаган мактаб ўқувчиси томонидан содир этилган жиноят мактаб жамоаси билан биргаликда муҳокама этилди.
Бўлиб ўтган ушбу муҳокамада туман ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Р.Шукуров томонидан вояга етмаган мактаб ўқувчиси А.П.га келгусида Ватанга хизмат қиладиган етук фарзанд бўлишига ишонч билдирган ҳолда, унга мураббий тайинланиб ижроси назоратга олинди. Тадбир иштирокчилари билан биргаликда, келгусида туман ҳудудидаги таълим даргоҳлари ўқувчилари томонидан бу каби жиноятларнинг олдини олиш борасида амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech