Болаларга беринг дунёни
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 12-феврал куни Ички ишлар вазирлигига ташрифи чоғида кенгайтирилган тарзда ўтказилган Ҳайъат кенгашида ҳар бир шаҳар-туман ИИБ бошлиқларига ҳар томонлама оғир аҳволда қолган мактабларни оталиққа олиш бўйича топшириқ берган эди.
Топшириққа асосан Шеробод тумани ИИБ бошлиғи подполковник Ў.Шукуровга тумандаги 60-сонли умум таълим мактаби оталиқ сифатида бириктириб берилган.
Туман ИИБ бошлиғи ва Республика маънавият ва маърифат маркази Сурхондарё вилоят бўлими бошлиғи Н.Раҳматуллаева раҳбарлигида 25-сентябр куни 60-сонли мактабнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчилари ва тумандаги боқувчисини йўқотган ўсмирларни вилоят марказида жойлашган Қўғирчоқ театри ва Археология музейга саёҳати ташкиллаштирилди.
Саёҳат давомида болажонларга Қўғирчоқ театри жамоаси томонидан саҳналаштирилган томошалар ва консерт дастури бир олам қувонч бахш этди.
Археология музейи ходимлари болажонларга тарихий ёдгорликлар ҳақида маълумот бериб уларни тарихга саёҳат қилишларига кўмаклашишди.
Ўқувчилар ушбу саёҳатдан маъданий ҳордиқ чиқаришиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати