6 Апрел 2021 йил 712

Болалар тарбиясига ота-оналарнинг эътиборсизлиги ўғирлик қилишга сабаб бўлди

Бойсун туманида 2021 йил 27 март куни туманнинг “Шифобулоқ” маҳалласида яшовчи, НҲ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 25 март куни тахминан соат 22.00 лар чамасида, яшаш уйининг орқа томонида жойлашган молхонасидан номаълум шахслар нархи 4.000.000 (тўрт миллион) сўмлик 1 бош қора моли ва нархи 3.000.000 (уч миллион) сўмлик 1 бош хўккизларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни туманда яшовчилар, мактаб ўқувчилари, А.Р., М.М. ва Тожикистон Республикасида жойлашган Институт талабаси, С.Э.лар содир этишганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далиллар олинган. 29 март куни ота-онаси томонидан эътиборсиз қолиши, назорат ўрнатилмаганлиги натижасида ушбу жиноятни содир этган А.Р., М.М. ва С.Э.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в,г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech