12 Июл 2022 йил 549

Бойсунлик қидирувдаги шахс, Россия Федерациясида қўлга олинди

Бойсун туманида 2022 йил январ ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида, кўрсатилган жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “қамоқ” қўлланилган, шу туманда яшовчи, Д.Дилшод (исм шариф ўзгартирилган) 06 июль куни Россия Федерациясининг Москва шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланиб, Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлган Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ҳамда Сурхондарё вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистон Республикасига юборилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech