3 Сентябр 2024 йил 344

Бойсунда юзага келган техноген ҳолатни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда

Хабар берганимиздек, Бойсун тумани Кўлқамиш маҳалласи ҳудудида жойлашган “Мустақилликнинг 25 йиллиги” конига қарашли 604-сонли қудуқда бурғулаш ишлари олиб борилиши вақтида юзага келган олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши ҳодисаси оқибатларини бартараф этиш бўйича Республика даражасидаги вазирлик ва идоралар мутасаддиларидан иборат тезкор штаб томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шахсан топшириқларига асосан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ачилбай Раматов, Фавқулодда вазиятлар вазири генерал майор Абдулла Қўлдошев, Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳамда “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Баҳодиржон Сидиқов ҳодиса жойига етиб боришган бўлиб, техноген ҳодиса оқибатлари ва ҳудудга таъсирини бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

 

Амалга оширилаётган ишлар ва кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида яна қўшимча ахборот берилади.

Text to speech