11 Май 2022 йил 449

Бойсунда “марихуана” сотаётган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди

“Қора дори-2022” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбири давомида, Бойсун туманида 2022 йил 1 май куни вилоят ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси Тоғли ва чегарадош ҳудудлардаги тезкор бўлинмаси ҳамда Бойсун туман 1-сон ИИБ ходимлари томонидан туманнинг “Темирдарвоза” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, Бойсун туманида яшовчи, К.Латиф (исм шарифлар ўзгартирилган) мижозга 11 (ўн бир) дона гугурт қутисига қадоқланган, соф вазни 27,91 грамм “Марихуна” гиёҳвандлик воситасини 4.950.000 (тўрт миллион тўққиз юз эллик минг) сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
1 май куни К.Латифга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech