4 Январ 2022 йил
748
Бойсунда, фирибгар автомашина олиб беришни ваъда қилди
Бойсун туманида 2021 йил 16 декабр куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмасидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг "Темир дарвоза" маҳалласида яшовчи, С.Али (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ёзган аризасида, жорий йилнинг июл ойида, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи, К.Толмас, ишончига кириб, автомашина олиб беришни ваъда қилиб, 1.300 (бир минг уч юз) АҚШ долларини олиб, ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 16 декабр куни К.Толмасга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати