19 Январ 2024 йил 883

Бойсун туманидаги “Қизил канён” ҳудудида ҳаво шарларини учириш тадбири ўтказилди.

        Сурхондарё вилоятининг туризм имкониятларини тарғиб қилиш, янги йўналишларни яратиш ва қўшимча сайёҳларни жалб қилиш мақсадида Туризм қўмитасининг 2023 йил 14 декабрь кунидаги 153-АҒ буйруғига биноан вилоят ҳокимлиги томонидан жорий йилнинг 18-19 январь кунлари Бойсун туманидаги “Қизил канён” ҳудудида ҳаво шарларини учириш тадбири ташкил этилди.

          Унда, вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу тадбирга ташриф буюрган оммавий ахборот воситалари, тегишли мутассади ташкилотлар вакиллари ва маҳаллий сайёҳлар хавфсизлиги таъминланиб, уларга керакли ёрдамлар кўрсатилди.

Text to speech