Бойсун туманида вилоят сектор раҳбарларининг “Сайёр қабули” ўтказилди.
Бугун Бойсун тумани аҳолисининг мурожаатларини ўрганиш ва уларга ижобий ечим топиш мақсадида, Бойсун туман ҳокимлиги биносида “Сайёр қабул” ташкил этилди.
Ўтказилган “Сайёр қабул”да
Сурхондарё вилоят прокурори адлия катта маслаҳатчиси Бахтияр Бабаджанов, вилоят
ИИБ бошлиғи полковник Тимур Исмаиловлар томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди.
“Сайёр қабул” давомида
фуқаролар томонидан тергов — суриштирув, ишга қабул қилиш, ИИВ тизимига ишга
тиклаш, йўл ҳаракати хавфсизлиги, фуқароликни расмийлаштириш, яқин қариндошлар
ҳамда қуда-андалар ўртасидаги низоларга барҳам бериш, пул олди-берди масаласи,
пробация назоратидан чиқариш ва бошқа ички ишлар соҳасига оид турли масалалар
юзасидан мурожаатлар қилишди.
Мурожаатларнинг асосий қисми
шу ернинг ўзида ижобий ҳал этилган бўлса, баъзи мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий
тушунтиришлар берилди.
Ижросини ўрганиш учун қўшимча муддат талаб қиладиган мурожаатлар эса тегишли соҳавий хизмат масъулларига йўналтирилиб, бошқарма бошлиғи томонидан алоҳида назоратга олинди.