3 Ноябр 2022 йил 356

Бойсун туманида ўтказилган назорат ва рейд тадбири давомида бир тонна тўрт юз килограмм истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулоти аниқланди

Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Патруль-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ инспекторлари ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида, аҳоли орасида санитария эпидемиологик вазиятни яхшилаш, юқумли касалликларнинг тарқалишини олдини олиш шунингдек, гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларининг ташилишида ветеринария-санитария қоидаларига риоя қилиш борасида назорат ва рейд тадбирлар ўтказилмоқда.

Худди шундай тадбирлардан бири Бойсун тумани ҳудудида ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида, Бухоро вилоятида яшовчи, фуқаро М.К бошқарувидаги “Caddy Trendliny” русумли автотранспорт воситасида ветеринария-санитария талабларига зид равишда ҳеч қандай ҳужжатларсиз жами 800 (саккиз юз) кг ва Қашқадарё вилояти Косон туманида яшовчи  С.Хга тегишли бўлган “Damas” русумли автомашинада 600 (олти юз) кг жами 1 400 (бир минг тўрт юз) кг гўшт маҳсулотларини ҳеч қандай ветеринария ҳужжатларисиз Сурхондарё вилояти ҳудудида фаолият юритаётган деҳқон бозорларига олиб келаётган вақтида тўхтатилиб, вилоят Озиқ-овқат хавфсизлиги ва назорати бўлими лабараторияси текширувидан ўтказилиб, эгаларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 109 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жарима қўлланилган.

Text to speech