26 Март 2024 йил 285

Бойсун туманида спортнинг "Волейбол" тури бўйича "Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги" учун мусобақа бўлиб ўтди.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида Бойсун туманида спорт мусобақалари ташкил этилмоқда.

Жумладан, бугун Бойсун туманидаги спорт мактабида ёшлар ўртасида "Ички ишлар бўлими бошлиғи кубоги" учун спортнинг "Волейбол" тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Қизғин кечган мусобақада маҳалла ёшлари жамоалари маҳорат кўрсатишиб, ҳакамлар томонидан холис баҳолаб борилди.

Маҳаллалар ёшлари ўртасида бўлиб ўтган волейбол мусобақасида 11 та жамоа иштирок этиб, ўйин натижаларига кўра:

1-ўрин Чилонзор маҳалласи ёшлар жамоаси,

2-ўрин Ширинобод маҳалласи ёшлар жамоаси,

3-ўрин Мунчоқ маҳалласи ёшлар жамоаси ғолибликни қўлга киритишди.

Қизғин ўтган мазкур мусобақада  ғолиб бўлган жамоаларга туман Ички ишлар бўлими бошлиғи 3-сектор раҳбари томонидан дипломлар, медаллар, эсдалик совғалари ҳамда пул маблағлари топширилди.

Text to speech