Бойсун туманида содир бўлган ҳодиса юзасидан дастлабки баёнот
Кеча, 1-сентябр куни
соат 15:17 да Сурхондарё вилояти Бойсун тумани "Кўлқамиш" маҳалласи ҳудудида жойлашган "Мустақилликнинг
25 йиллиги" конига қарашли 604-сон қудуғида бурғулаш ишлари олиб бориш вақтида
технологик жараённинг бузилиши натижасида олтингугурт (водород сулфид) гази чиқиши
кузатилган.
Ҳудудда аҳоли хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида тезкор штаб фаолияти ташкил этилиб, кон яқинида яшовчи фуқаролар
хавфсиз ҳудудга эвакуатсия қилинган.
Фавқулодда вазиятлар
вазирлиги берган маълумотга (https://t.me/MCHSUzbek/26621) кўра, фуқароларнинг тан-жароҳати
олиши ва ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.
Ҳудудга Сурхондарё вилояти
ҳокими Улуғбек Қосимов, алоқадор мутасадди ташкилот ва идоралар ҳамда бошқармалар
масъуллари етиб боришган бўлиб, вазият тўлиқ назоратга олинган. Айни вақтда фавқулодда
ҳолат содир бўлган ҳудудда ҳавонинг ифлосланиш даражасини ўрганиш, келиб чиққан
ҳолатларни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Шу ўринда фуқароларимиздан ортиқча саросимига берилмасликларини,
ижтимоий тармоқ фаолларидан аҳоли ўртасида ваҳима уйғотувчи материалларни тарқатмасликларини
сўраймиз.