Бойсун туманида "Пробация ойлиги" доирасида, назоратдаги шахсларнинг бандлиги таъминланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосарининг тегишли
фармойишига асосан жорий йилнинг 23 июл кунидан 23август кунига қадар "Пробация
ойлиги" эълон қилинганлиги ҳар бир назорат остидаги шахслар устидан
таъсирчан назоратни амалга ошириш ва ижтимоий мослаштириш ишларини
жадаллаштиришни тақозо этади.
Шу муносабат билан Бойсун тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати
Пробация гуруҳи ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамкорлигида назорати остида турувчи шахсларни иш билан
таъминлаш, даромадини ошириш мақсадида "Ишга мархамат" тадбири
ўтказилди.
Тадбир давомида, тадбиркорлик фаолиятини йўлга
қўйиш учун кенг имкониятлар борлиги юзасидан тавсия ва йўналишлар берилди. Шунингдек,
икки нафар ёшлар ишга жойлаштирилиб, уларнинг бандлиги таъминланди.