1 Ноябр 2025 йил 134

Бойсун туманида “Лаззатли Сурхон” фестивали ўтказилди.

Сурхон воҳасининг бой гастрономик туризм салоҳиятини намоён этиш, миллий пазандачилик анъаналарини кенг тарғиб қилиш ҳамда вилоят ҳудудига ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимини янада ошириш мақсадида Бойсун туманидаги “Бойсун баҳори” туризм мажмуасида “Лаззатли Сурхон” халқаро фестивали ташкил этилди.

Ўтказилган фестивалда, Хиндистонлик ва ўзбек талабалари томонидан хорижий таомлар кўргазмаси, шаҳар ва туманлар павилонларида миллий таомлар намойиши, ҳунармандчилик маҳсулотлари кўргазмаси, “Узум сайли”, “Олма сайли”, “Анор сайли” каби анъанавий байрам тадбирлари билан қизғин кечди.

Шунингдек, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан ташриф буюрган сайёҳлар хавфсизлигини таъминлаш билан биргаликда керакли тавсиялар бериб борилди.

Text to speech