21 Феврал 2024 йил 281

Бойсун туманида ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари иштирокида хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиш юзасидан учрашув ташкил этилди

Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи томонидан 2024 йил 15 февраль кунида тасдиқланган режа дастур асосида, Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида Бойсун тумани ИИБда хизмат олиб бораётган ходимлар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирокида учрашув ташкил этилди.

Учрашув аввалида, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шадиев Шерзод Файзуллаевич сўзга чиқиб, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш, юзасидан бир қатор манзилли ишлар амалга ошириб келинаётганлигини, аммо баъзи бир ходимлар ушбу яратилаётган шарт-шароитлардан унумли фойдаланмасдан ҳозирги кунда хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя этмасдан жавобгарликка тортилиб кетаётганлигини қайд этди.

Учрашув давомида 2023 йил давомида вилоят ички ишлар органлари ходимлари томонидан содир этилган салбий ҳамда ижобий ҳолатлар асосида тайёрланган видеофилм ходимларнинг келгуси хизмат фаолиятларида ўзларига тегишлича тўғри хулоса чиқаришлари учун йиғилганларнинг эътиборига намойиш этилди.

Тадбир сўнгида хизмат фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ходимларнинг ота-оналарига вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ташаккурномалари ҳамда эсдалик совғалари тантанали равишда топширилди.

Text to speech