12 Сентябр 2024 йил 247

Бойсун туманида “Барқарор турмуш” профилактик тадбири доирасида, тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Жорий йилнинг 5 сентябрь кунидан 5 октябрь кунига қадар Республика миқёсида кенг қамровли “Барқарор турмуш” профилактик тадбири ўтказилмоқда.

Ушбу тадбир давомида, Бойсун туманида Оила-турмуш муносабатлари доирасидаги аёллар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда бартараф этиш юзасидан профилактик ишлар амалга оширилмоқда.

Шунингдек, тадбир доирасида шаърий никоҳ асосида яшаб келаётган, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар, соғлиқни сақлаш ҳисобида турган аёллар билан манзилли профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш борасидаги ишлар ҳам туман ИИБ ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда олиб бориш йўлга қўйилган.

Text to speech