1 Август 2023 йил 154

Бойсун тумани ИИБда ўтказилган йиғилиш маҳаллаларда жиноятчиликни жиловлашга қаратилди

Бойсун тумани Ички ишлар бўлими биносида, тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси ҳамда туман Ички ишлар бўлими ҳамкорлигида “Жиноятчиликни жиловлаш” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Мутасаддилар томонидан “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни жиловлаш, унга қарши муросасиз кураш олиб бориш, тоифага киритилган шахсларнинг ижтимоий профилактикасини ўрганиш, илгари жиноят содир этган шахслар билан профилактик тушунтиришлар олиб бориш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш, ва қатор масалалар юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсиялар бериб ўтилди.

Шунингдек йиғилишда 2023-йил давомида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, жиноятчиликни жиловлаш, криминоген вазиятни яхшилаш ҳамда ходимлар томонидан хизмат интизоми, жамоат тартибини сақлаш ҳамда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширган ишлари муҳокама қилинди.

Text to speech