Бойсун tumani IIBda to‘qqiz oy davomida jinoyatchilikning barvaqt oldini olish, sodir etilganlarni fosh etish borasida amalga oshirilgan ishlar tanqidiy tahlil qilindi.
Жорий йилнинг 12 октябрь куни
Сурхондарё вилояти ИИБ масъул раҳбарлари ҳузурида Бойсун тумани ИИБда 9 ой
якуни бўйича туманда жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка
қарши курашиш борасида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган хато-камчиликлар ҳамда
келгусидаги вазифаларга бағишланган тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Сурхондарё вилояти ИИБ
бошлиғининг ўринбосари плдполковник
Ш.Ф.Шадиев, Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШХББ Сурхондарё вилояти бўйича
бошқармаси бошлиғи подполковник Қ.Б.Самандаровлар иштирок этиб, туман ҳудудида
криминоген вазиятни яхшилаш, ички ишлар органлари ходимларининг хизмат интизоми
ва қонунчилкка риоя қилиши, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини
таъминлашда бошқа ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан
ҳамкорлик масалаларида амалга оширилаётган амалий ишлари танқидий таҳлиллар асосида
муҳокама қилинди. Муҳокама давомида туман ИИБ масъулларининг ахборотлари
тингланди.
Шунданг сўнг йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида
амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар юзасидан аниқ топшириқлар ва таклифлар
берилди. Келгусида хизмат фаолияти давомида қўпол хато ва камчиликларга йўл
қўйган ходим ва раҳбарларга нисбатан кескин интизомий жазо чоралари кўрилиши
ҳақида огоҳлантириш берилди