2 Август 2023 йил 175

Бойсун тумани ИИБда Сайёр суд ўтказилди

Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан ўтказилган сайёр судда маҳалла "бешлиги", кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда  Пробация гуруҳи назорати остида бўлган шахслар иштирок этди.

Суд давомида туман ИИБ бошлиғининг 2 нафар назорат остидаги шахслар  бўйича тақдимномаси кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди томонидан 1 нафар назорат остидаги шахс ўзининг қилмишига чин кўнгилдан пушаймонлиги, тузилиш йўлига кирганлиги сабабли шартли равишда муддатидан олдин озод қилинди.

Афсуски, қилмишидан пушаймон бўлмаганлиги, озодликни чеклаш жазосида белгиланган тартибларга риоя қилмаганлиги сабабли 1 нафар назорат остидаги шахс Бойсун туман суди томонидан озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди.

Text to speech