Бойсун тумани Ички ишлар бўлимида ходимлар томонидан 6 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Бойсун тумани ИИБда 6 ойи давомида оператив хизмат фаолияти
натижаларида эришилган ютуқлари, йўл қўйилган хато-камчиликлари, шунингдек
жамоат тартибини сақлаш, хуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши кураш ҳамда
келгусидги вазифалар юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи Ш.Ф.Шодиев ва
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти
бўйича бошқармаси бошлиғи Қ.Б.Самандаровлар ҳузурида тезкор йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда аввалида, Бойсун туманида жорий йилнинг 6 ойи давомида содир
этилган жиноятлар, эришилган ютуқлар юзасидан туман ИИБ бошлиғи биринчи
ўринбосарининг ахбороти тингланди. Келтирилган ахборотда иш кўрсаткичи паст
бўлган ички ишлар органлари ходимларининг хизмат фаолияти танқидий-таҳлил
қилиниб, 2024 йилнинг 9 ойига қадар иш фаолиятини яхшилаш бўйича, ҳар бирига огоҳлантириш
берилди.
Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси
бошлиғи Қ.Б.Самандаров томонидан ходимларга коррупцион ҳолатларни олдини олиш
ва жиноятчилик ва хуқуқбузарликларга қарши курашиш юзасидан тушунтириш ишлари
олиб борилди.