27 Апрел 2024 йил 547

Бойсун туман Ички ишлар бўлими ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупсия ва тамагирилик ҳолатларини олдини олиш юзасидан учрашув ташкил қилинди.

 Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш, шахсий таркиб ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, келгусида ходимлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида, Бойсун тумани Ички ишлар бўлими биносида Бойсун туман прокурори ўринбосари Н.Авазов, Департаментнинг Бойсун тумани бўлими бошлиғи Д.Йўлдошев ва туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари О.Давлатов иштирокида учрашув ташкил этилди.

 Учрашув аввалида, бугунги кунда ички ишлар органлари ходимларининг ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини, маънавий савиясини ва интеллектуал салоҳиятини юксалтиришни таъминлаш, юзасидан бир қатор манзилли ишлар амалга ошириб келинаётганлигини, такидлаб ўтилди.

 Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги томонидан 2024-йил 15-апрел куни  тизимда "Коррупсияга қарши курашиш долзарб 10 кунлиги" эълон қилинган бўлиб, шу муносабат билан, Бойсун туман Ички ишлар бўлими ходимларига хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш ҳамда ходимлар томонидан коррупсия ва тамагирлик ҳолатларини содир этилишини олдини олиш хизмат интизомига қатъий амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, коррупсия ва тамагирлик ҳолатларига йўл қўймаслик, ички ишлар органи ходимига хос фазилатларни мустаҳкам сақлаш бўйича кўрсатма ва аниқ  тавсиялар берилди.

Text to speech