13 Октябр 2022 йил 462

Бойсун туман 1-сон касб-ҳунар мактабида "Биз зўравонликка қарашимиз" мавзусида туман ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда кенгайтирилган тадбир ўтказилди.

Бойсун туман 1-сон касб-ҳунар мактабида "Биз зўравонликка қарашимиз" мавзусида туман ҳамкор ташкилотлари билан биргаликда кенгайтирилган тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда Бойсун туман ИИБ ҲПБ ВЕБИГ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологи А.Соатов, Республика маънавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлими раҳбари С.Газиева, Газа маҳалласи ёшлар этакчиси Ж.Сувоновлар иштирок этишди.

Ёшлар ишлари бўйича директор ўринбосари Х.Пардаев ўз сўзида бутун дунё халқи бугунги кунда хотин-қизларнинг зўравонлигига қарши курашиш нафақат хотин-қизлар балки вояга етмаган ёшларнинг ҳам бир-бирига нисбатан зўравонлик ҳолатларининг олдини олиши муҳим эканлигини айтиб ўтди.  

Бойсун туман ИИБ ҲПБ ВЕБИГ вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор психологи А.Соатов сўзлаб, бугунги кунда янгиланаётган  Ўзбекистон ислоҳотлари инсон манфаатлари устунлигини таъминлаш баробарида жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини устувор қадриятлардан бири сифатида ҳимоя қилишга қаратилган. Бунда, айниқса, аёлларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида рўёбга чиқарилмоқда.  

Республика маънавият ва маърифат маркази Бойсун туман бўлими раҳбари С.Газиева йиғилишдаги масалалар бўйича ўз фикр мулоҳазаларини билдириб, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 4 январдаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 3-сон қарори билан қуйидагилар тасдиқланди: тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом, тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахсларнинг зўравонлик хулқ-атворини ўзгартириш бўйича тузатиш дастуридан ўтиши тартиби тўғрисидаги низом, ҳимоя ордерининг шакли, ҳимоя ордерини бериш, ордер талабларини ижро этиш муддатларига амал қилиш ва ижроси устидан назорат юритишга оид тадбирларни ўтказиш, субъектларнинг ўзаро муносабатларидир.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан "Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида"ги ва "Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Қонунлар ижросини таъминлаш, хусусан, зўравонлик ҳодисаларидан азият чеккан аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоялаш ва тиклаш, уларга Ҳимоя ордерларини расмийлаштириб бериш ва давлат ҳимоясига олиш, зўравон шахсларга нисбатан қонуний чоралар кўриш борасида тизимли саъй-ҳаракатлар доимий равишда амалга ошириб келинаётганлиги таъкидланди.

Text to speech