5 Май 2025 йил
672
"Бойсун баҳори" туризм мажмуасида "Тандир Fest " фестивали ўтказилди.
Жорий йилнинг 2-4 май кунлари Сурхондарё вилоятининг гўзал ва бетакрор маскани Бойсун туманидаги "Бойсун баҳори" туризм мажмуасида илк маротаба "Тандир Fest" фестивали ўтказилди.
Мазкур фестивалга юқори қизиқиш билдирган бир қанча ҳорижий давлатлардан ташриф
буюрган туристларга Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан хавфсизликлари
таъминланиши билан биргаликда миллий қадриятларимиз, бой ошпазлик анъаналаримиз,
халқ амалий санъати ва маданий меросимиз ҳақида керакли маълумотлар бериб ўтилди.