“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида хорижлик сайёҳлар юқори қизиқиш билдиришмоқда.
Сурхондарё вилоятининг сўлим Бойсун туманида бўлиб ўтаётган “Бойсун
баҳори” халқаро фольклор фестивали концерт дастурлари билан бошланиб, дунёнинг
бир қанча давлатларидан ташриф буюрган хорижлик фольклор жамоалар ўзлари билан
тайёрлаб келган кўргазмали чиқишлари билан иштирок этишмоқда.
Ушбу фестивалда ташкил этилган миллий урф-одатларни акс эттирувчи
куй-қўшиқлар, рақслар, миллий таомлар, либослар ва учирилаётган ҳаво шарларини
кўриб ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий сайёҳлар ўзларининг юқори
қизиқишларини билдириб ўтишмоқда.
Шунингдек,
вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари
томонидан ташриф буюрган туристларнинг хавфсизликларини таъминлаш билан
биргаликда уларга турли масалаларда хизматлар кўрсатиб, керакли маълумотлар
бериб боришмоқда.