“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалида хорижлик меҳмонларга кўрсатилаётган ёрдамлардан мамнунлигини изҳор этишмоқда.
Жорий йилнинг 1- май кунидан 7 май кунига қадар Бойсун туманида ўтказилаётган
“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига ташриф буюрган хорижлик
меҳмонларга вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
масъул ходимлари томонидан турли масалаларда керакли ёрдамлар кўрсатилмоқда.
Жумладан, Беларуссиялик А.Шугаев ва Япониялик меҳмонларнинг туризм
объектлари бўйича, Руминиялик меҳмонларнинг Ҳаво шарига учиш тартиб-қоидалари юзасидан,
Буюк Британиялик Eva Sophia Skalla ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган фольклор
жамоаси вакилларининг тиббий ёрдам сўраб қилган шу каби мурожаатларига ўз
вақтида тегишли ёрдам ва тавсилар кўрсатилди.
Ушбу
кўрсатилган амалий ёрдамлардан ташриф буюрган меҳмонлар ўз миннатдорчиликларини
изҳор этишмоқда.