“Бойсун баҳори” халқаро фольклор фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Жорий йилнинг
1-7 май кунлари Бойсун туманида бўлиб ўтадиган “Бойсун баҳори” халқаро фольклор
фестивалига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда.
Ушбу бўлиб
ўтадиган фестивалга бир қатор хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюриши
кўзда тутилмоқда. Ташриф буюрувчи хорижий меҳмонларни кутиб олиш, уларнинг хавфсизликларини
таъминлаш ва турли масалаларда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида, вилоят ички ишлар
бошқармаси Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари томонидан
меҳмонлар ташриф буюрадиган туризм намойиши объектлари ва меҳмонхоналар
ўртасида ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур ўрганиш
ишлари давомида, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва қўшимча қулайликлар
яратиш учун масъул мутасаддиларга тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилмоқда.