5 Май 2024 йил
529
"Бойсун баҳори" фестивалининг байрамона ўтишида ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари тун-у-кун фаолият олиб боришмоқда.
Миллийликни ўзида жо этган санъат байрами – “Бойсун баҳори” халқаро фолклор
фестивали қизғин давом этмоқда.
Фестивалда ЮНЕСКО, ТУРКСОЙ, Европа иттифоқи сингари нуфузли халқаро ташкилотлар,
Буюк Британия, Таиланд, Япония каби мамлакатлардан фахрий меҳмонлар иштирок этмоқдалар.
Дунё аҳлини
бир манзилда жамлаётган фестивалда, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари тун-у-кун
хизмат жараёнларини олиб бормоқдалар. Хизмат жараёнида вилоят ИИБ Эксперт криминалистика
маркази ходимлари ҳам жонбозлик кўрсатиб, махсус техник воситалар ёрдамида фуқароларнинг
хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлаш ишларини амалга оширишмоқда.