30 Апрел 2024 йил 644

"Бойсун баҳори" фестивали олдидан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимларига йўриқнома берилди.

Жорий йилнинг 1-7-май саналарида бўлиб ўтадиган, Сурхон воҳасининг ташриф қоғозига айланган "Бойсун баҳори" фестивалига тайёргарлик жараёнлари қизғин тус олган.

Бутун дунё сайёҳлари ҳамда маҳаллий аҳолини бир манзилда жам этувчи халқаро очиқ фолклор фестивалга, вилоят Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ҳодимлари жалб қилинган.

Бугун манзилда бошқарма бошлиқлари томонидан йиғилиш ўтказилиб, ходим ва хизматчиларга жойлар тақсимланди ҳамда фестивал тинч ва осуда ўтиши юзасидан йўриқномалар берилди.

Text to speech