7 Октябр 2024 йил 414

Бош вазир ўринбосари Жарқўрғон туманида аёллар бандлиги билан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Зулайхо Махкамова бугун вилоят ҳокимининг ўринбосари Зулхумор Хидирова ва Жарқўрғон тумани ҳокимининг ўринбосари Фарида Равшанова ҳамроҳлигида Қорабура маҳалласида бўлди.

Ташриф давомида Бош вазир ўринбосари Ҳунармандлар маркази, Паррандачилик комплексларида бўлиб, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Мутасаддиларга яратилган кенг кўламли имкониятлардан самарали фойдаланган ҳолда ҳудуддаги ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Шунингдек, ташриф давомида Жарқўрғон туманида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш, жамиятда оила институтининг ролини ошириш, ажримларнинг олдини олиш вазифалари топширилди.

Text to speech